Жамият
Тошкент вилоятида янги аэропорт қуриладиган ҳудудда янги лойиҳалар ва қурилиш ишлари чекланиши ҳақда хабар бермоқда Тошкент вилояти кадастр бошқармаси матбуот хизмати.
“Янги аэропорт учун мўлжалланган ҳудуддаги мавжуд мулклар қиймати асоссиз ошишининг олдини олиш мақсадида янги фойдаланувчиларга тақсимлаш, расмийлаштириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда қурилиш ишларини олиб бориш чекланади”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, бошқарма янги аэропорт учун мўлжалланган ҳудудда аҳоли кўчирилишини ҳамда аҳоли хонадонларига ва фермер хўжаликлари ҳудудидаги мавжуд бино-иншоотларига компенсация тўлаб берилишини маълум қилди.
Шу мақсадда ҳудуд тўлиқ хатловдан ўтказилиб, турар ва нотурар жой бинолари ҳамда қишлоқ хўжалиги экинзорлари эгаларига етказиладиган зарарни қоплаш учун компенсация миқдори аниқланади.
Эслатиб ўтамиз, аэропорт Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ ва Қуйи Чирчиқ туманлари туташ ҳудудида 1300 гектар майдонда қурилмоқда.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77809
Жамият
56751
Жамият
55980
Жамият
51043
Жамият
//
Изоҳ йўқ