Жаҳон
ЮНЕСКОнинг илк бор Самарқанд вилоятида бўлиб ўтган 43-сессиясида 15 декабрь санаси “Бутунжаҳон туркий тиллар оиласи куни” деб эълон қилинди.
Тарихий Самарқанд шаҳрида, 194 мамлакат, 5 мингдан зиёд делегатлар иштирокида бўлиб ўтган ЮНЕСКОнинг мазкур конференциясида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг 15 декабрь санасини “Бутунжаҳон туркий тиллар оиласи куни” деб белгилаш таклифи бўйича қарор лойиҳаси кўриб чиқилиб, маъқулланди.
Йиғилишда Туркиянинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили, посол Гульнур Айбет мазкур масалага бағишланган чиқишида туркий тиллар оиласини сақлаб қолиш, оммалаштириш ва алоҳида нишонлаш мақсадида ЮНЕСКО шафелигида барча туркий давлатлар томонидан тайёрланган таклиф учун барча ҳомий мамлакатларга миннатдорчилик билдирди.
У шунингдек, тил нафақат мулоқот воситаси, балки авлодлар давомида умумий хотира, донолик ва ўзига хосликни ташувчи цивилизациялар руҳи эканини таъкидлади. Йирик ҳудудда 200 миллиондан ортиқ одам сўзлашадиган туркий тиллар оиласи асрлар давомида умумий тарих ва қадриятлардан ташкил топган бой маданий меросни ифодалайди.
15 декабрь – туркий ёзувдаги энг қадимги ёдгорликлардан бири бўлган Ўрхун битиклари илк бор шифрланган (тушунарли ёзув форматига ўгирилган) кун
Айбет 15 декабрь кунининг аҳамияти ҳақида таъкидлаб, бу кунда туркий тилнинг энг қадимий (VIII асрга оид) ёзма ҳужжатларидан бири Ўрхун битиклари илк марта шифрланган кун эканини айтиб ўтди. У шунингдек, бу тарихий кун Тукр цивилизацисининг умумий маданият ва санъати бойлиги рамзи бўлиб, мамлакатлар ўртасида маданий яқинлашув ва мулоқотга кўмаклашишини қайд этди.
“ЮНEСКО “Бутунжаҳон туркий тиллар куни”ни нишонлаш орқали яна бир бор кўп тиллилик, маданий хилма-хиллик ва халқлар ўртасидаги мулоқотга содиқлигини тасдиқлайди” - дейди Гульнур Айбет.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
77346
Жамият
56489
Жамият
55686
Жамият
50740
Жамият
//
Изоҳ йўқ