Энди ОТМ битирувчиларини ишга олган тадбиркорларга 5 млрд сўмгача имтиёзли кредит берилади

Сақлаш
08:29 / 05.11.2025 8 0

Ўзбекистонда ОТМ битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашишга қаратилган қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

 

Олий таълим ташкилотлари битирувчиларини иш билан таъминлаган тадбиркорларга 2 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга 5 миллиард сўмгача йиллик Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада кредитлар ажратилади.

 

Бунда имтиёзли кредит тадбиркорларга ҳар бир млрд сўм қийматгача бўлган маблағ учун камида 1 нафар битирувчини ишга олиш шарти билан берилади ҳамда маблағлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларга асосий воситалар сотиб олиш ва айланма маблағларни тўлдириш учун ажратилади.

 

Тадбиркор имтиёз олишига сабаб бўлган битирувчи билан 2 йил давомида меҳнат шартномасини бекор қилса, кредит фоизи меҳнат шартномаси бекор бўлган санадан тижорат ставкасига ўзгартирилади. Бундан ушбу ходим ўрнига 1 ой муддатда бошқа битирувчи ишга қабул қилинган ҳоллар мустасно.

 

Шу билан бирга, битирувчилар ўртасида энг яхши стартап ва инновацион лойиҳалар танлови ташкил этилади ва ғолибларга камида 2 нафар битирувчини ишга олиш мажбурияти билан 1 миллиард сўмгача грант ажратилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//