Эртага республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин

Сақлаш
18:03 / 04.11.2025 64 0

Эртага, 5 ноябрь куни республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

 

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2 даража илиқ, кундузи 5-7 даража илиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.

 

Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

 

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади. ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

 

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 9-14 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи-3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.

 

Аввалроқ 6 ноябрдан бошлаб ҳафта сўнгигача Республика бўйлаб ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб қолиши, баъзи ҳудудларда кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкинлиги, ҳаво ҳарорат 3-5 даража илиққача, кундузи 13-16 даража илиққача кўтарилиши прогноз қилинган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//