Жамият
«Термиз аэропорти» чегара божхона постида 5 дона қадимий тангаларни яширинча олиб чиқишга уринган йўловчи тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси хабар берди.
(1).jpg)
Бадиий экспертиза хулосасига кўра, кумушдан ишланган мазкур тангалар ХВИ-асрга мансуб бўлиб, Бухоро хонлиги даврида зарб этилган.
(1).jpg)
Тангалар Термиз археология музейига топширилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, яратилганига 50 йил ва ундан ортиқ вақт бўлган маданий бойликларни, жумладан нумизматика ашёларини мамлакатдан олиб чиқиш тақиқланади.
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77895
Жамият
56805
Жамият
56033
Жамият
51087
Жамият
//
Изоҳ йўқ