Иқтисод
Ўзбекистонда жорий йил ёзидан бошлаб «кредитга тақиқ» хизматидан фойдаланиш имкони йўлга қўйилди. Бу хизмат фуқароларга ўзининг иштироки, розилигисиз кредит расмийлаштирилишининг олдини олиш имконини беради.
«Кредит-ахборот таҳлилий маркази» кредит бюроси» таҳлилига кўра, хизматдан бугунга қадар асосан эркаклар фойдаланмоқда.
.jpg)
Хусусан:
– Хизмат ишга тушганидан буён 4 ой ичида 150 мингга яқин фуқаро ундан фойдаланган.
– Фойдаланувчиларнинг 68 фоизи эркаклар, 32 фоизи аёллардан иборат.
– Ёш кесимида эса энг фаол фойдаланувчилар 26–35 ёш оралиғидаги шахслар бўлиб чиқди.
«Кредитга тақиқ» хизматининг мақсади:
– Кредитни сохта йўл билан ёки фуқаронинг розилигисиз расмийлаштириш ҳолатларининг олдини олиш.
– Фуқароларга ўз молиявий хавфсизлигини мустақил назорат қилиш имконини яратиш.
Малумот учун, «Кредитга тақиқ»ни ёқиш ёки ўчириш 4 хил усулда амалга ошириш мумкин:
– «КАТМ» мобил иловаси орқали;
– портал.инфокредит.уз сайтидаги шахсий кабинет орқали;
– мй.гов.уз электрон ҳукумат портали орқали;
– Давлат хизматлари марказлари орқали.
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
77403
Жамият
56517
Жамият
55712
Жамият
50764
Жамият
//
Изоҳ йўқ