Жамият
2026 йил 1 январдан бошлаб чиқинди хизматлари учун тўловлар жисмоний ва юрдик шахслар томонидан фақат онлайн тарзда барча электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади, деб хабар берди Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги.
Унга кўра, энди хизмат учун тўловларни уйма-уй ундириш амалиёти тўхтатилади. Мазкур чора-тадбирлар соҳада аҳолига қулай тўлов тизимини яратиш, биллинг ҳисобларини юритишда шаффофликни таъминлаш ва коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Бу борада агентлик томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридаги барча санитар тозалаш корхоналарига тегишли кўрсатмалар берилган.
2026 йилнинг январь ойидан бошлаб тўловлар
Жорий тартибга кўра, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчилар қисқа хабарнома (SMS) орқали хабардор қилинганидан кейин мазкур қарздорлик бартараф этилгунига қадар улардан электр энергияси учун тўловларни қабул қилиш чекланади.
Бундан ташқари, Президент топшириғига кўра, чиқинди машиналарининг келиш вақти ва йўналишини онлайн билиши мумкин бўлади.
Жамият
Маданият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
77653
Жамият
56682
Жамият
55890
Жамият
50951
Жамият
//
Изоҳ йўқ