Жамият
Жорий йилнинг 3 ноябрь куни қабул қилинган қонун (ЎРҚ–1093-сон, 03.11.2025 й.) билан «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот телеграм каналида маълум қилинди.
Мазкур Қонун билан "Ноширлик фаолияти тўғрисида"ги Қонунга қуйидагиларга қаратилган қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди:
- нашриёт бош муҳаррирининг ҳуқуқий мақомини белгилаш;
- китобхонлик маданиятини рағбатлантириш.
Қонун билан киритилган қўшимчаларга кўра, бош муҳаррир лавозимига олий маълумотга эга бўлган, ноширлик фаолиятида камида 3 йил иш стажи бор бўлган шахс тайинланади.
Бош муҳаррир ташкилотнинг муассиси (муассислари) ёки раҳбари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади. Нашриёт нашрларини чиқариш тўғрисидаги қарор бош муҳаррир томонидан қабул қилинади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Маданият
77584
Жамият
56637
Жамият
55839
Жамият
50903
Жамият
//
Изоҳ йўқ