Маданият
Ўзининг 10 йиллигини нишонлаётган Европа кинофестивали 7−9 ноябрь кунлари пойтахтда ва 12 ноябрь куни Термизда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси хабар берди.
Фестиваль дастурига 12 та Европа давлатларидан лирик драмалардан тортиб, ўзликни англаш ҳақидаги илҳомлантирувчи ҳаётий танлов ва инсоний туйғулар ҳақидаги ҳикояларни ўз ичига олган 12 та фильм киритилган. Бундан ташқари, испан рақс санъати ихлосмандлари учун Aire Nuevo Danza (Испания) гуруҳи томонидан классик ва замонавий рақслар билан чиқишлар бўлади.
Шунингдек, тадбир давомида Франция Альянси томонидан Гёте институти ва Ўзбекистон Кино ихлосмандлари уюшмаси ҳамкорлигида «Авлодлар» мавзусида ҳаваскор қисқа метражли фильмлар намойишлари ўтказилиши кўзда тутилган.
Кинофестиваль Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси томонидан, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган Европа Иттифоқига аъзо давлатлар элчихоналари билан ҳамкорликда, Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги кўмагида ташкил этилади.
Намойишлар бепул тақдим этилади. Фильмлар асл тилида, ўзбек ва/ёки рус тилидаги субтитрлар билан тақдим этилади.
7 ноябрь
8 ноябрь
9 ноябрь
12 ноябрь
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77895
Жамият
56805
Жамият
56033
Жамият
51087
Жамият
//
Изоҳ йўқ