Жамият
Бугун, 3 ноябрь куни Chevrolet Cobalt автомобили учун очилган контрактация жараёнида UzAutoSavdo онлайн-савдо тизими 522 марта киберҳужумга учраган. Бу ҳақда компаниянинг ўзи расмий хабарида таъкидлаб ўтди.
Соат 11:45 ҳолатига кўра, тизимда ушбу вақт оралиғида 230 мингдан ортиқ фаол сеанслар ва сониясида 825 дан ортиқ янги сеанслар қайд этилган.
Компания, шунингдек, харидорлардан онлайн тарзда тузилган шартномаларда махсус QR-код мавжуд бўлишига эътибор қаратишни сўраган. Бу шартноманинг ҳақиқийлигини тасдиқлайди.
«Бундай QR-кодга эга бўлмаган шартномаларга «UzAuto Motors» АЖ ва Chevrolet расмий дилерлари алоқадор эмас. Мижозлардан диққатли бўлишларини ва шартнома тузишда доимо ушбу QR-код мавжудлигини текширишларини сўраймиз», дейилади хабарда.
Маълумот учун, бугун очилган контрактацияда соат 11:45 гача 88 264 дан ортиқ шартнома муваффақиятли расмийлаштирилган.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77330
Жамият
56481
Жамият
55674
Жамият
50731
Жамият
//
Изоҳ йўқ