Жамият
Ўзгидромет 4–7 ноябрь кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра:
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан
7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4 ноябрда 0– +5° илиқ, 5–7 ноябрда 0– -5° совуқ гача пасаяди, кундузи +7– +12° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 4 ноябрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. 5–7 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4 ноябрда кечаси +2– +7° илиқ, кундузи +8– +13° илиқ; 6-7 ноябрда кечаси -2° совуқ– +3° илиқ, кундузи +10– +15° илиқ, Навоий вилоятинг шимолида кечаси 4 ноябрда 0– +5° илиқ, 4–7 ноябрда 0– -5° совуқ гача пасаяди, кундузи +5– +10° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 4 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 5–7 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 5 ноябрда айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4 ноябрда +3°– +8° илиқ, 5–7 ноябрда -2°совуқ– +3° илиқ гача пасаяди, кундузи 4–6 ноябрда +8°– +13° илиқ, 7 ноябрда +10°– +15° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади,4 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 5–7 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4 ноябрда +3°– +8° илиқ, 5–7 ноябрда 0– +5° илиқ, кундузи +12°– +17° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 4 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 5–7 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 5 ноябрда айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4 ноябрда +3°– +8° илиқ, 5–7 ноябрда -2° совуқ– +3° илиқ гача пасаяди, кундузи 4-6 ноябрда +8°– +13° илиқ, 7 ноябрда +10°– +15° илиқ бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгарувчан бўлади, 4-5 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) ёғади. 6-7 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 5-6 ноябрда айрим жойларга туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4 ноябрда кечаси ва кундузи -2° совуқ– +3° илиқ, 5-6 ноябрда кечаси -5°– -10° совуқ, кундузи -3°совуқ– +2° илиқ, 7 ноябрь кечаси -3°– -8° совуқ, кундузи 0°– 5° илиқ бўлади.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77330
Жамият
56481
Жамият
55674
Жамият
50731
Жамият
//
Изоҳ йўқ