Жамият
Қашқадарёда тўйида 14 та қозонда ош дамлаган фуқаро базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жаримага тортилди, деб хабар берди Дарё нашри.
Хабарда ёзилишича, 1994 йилда туғилган, Чироқчи туманининг «Буронжуз» маҳалласида яшовчи, II гуруҳ ногирони С.Қ. 13 октябрь куни ўз хонадонида тўй маросими ўтказган.
У қариндошлар ҳамда қўшнилар иштирокида ўтган тўйга кўпчилик келгани учун амалдаги талаблардан ортиқ даражада, яъни 14 та катта қозонда овқат тайёрлатган.
Судда у қилмишини тан олган ва пушаймонлигини билдириб, енгиллик берилишини сўраган.
Жиноят ишлари бўйича Чироқчи тумани судининг қарори билан С.Қ. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 192¹-моддасида (тўйлар, оилавий тантаналар ва маърака-маросимлар тартибини бузиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилган ва унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари, яъни 4 миллион 120 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинлаган.
Эслатма учун, Oyina.uz айрим маросимларни ўтказиш тақиқланиши ҳақида хабар берган эди. Унда дабдабабозликка йўл қўйилмаслиги, тўйлар тартибга солиниши ҳақида ҳам айтилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77726
Жамият
56709
Жамият
55931
Жамият
50983
Жамият
//
Изоҳ йўқ