Жамият
Сенатнинг ўн биринчи ялпи мажлисида «Пиротехника буюмларининг муомаласи тўғрисида»ги Қонун кўриб чиқилди.
Мазкур Қонун билан пиротехника буюмлари тушунчаси очиб берилган. Пиротехник таркибнинг ёниши (портлаши) ёрдамида оптик, акустик, электр ва бошқа визуал эффектларни ҳосил қилиш учун мўлжалланган қурилмалар пиротехника буюмлари синфига кириши, ушбу буюмларнинг хавфлилик I–V синфларига бўлиниши белгиланди.
Бундан ташқари, пиротехника буюмларининг эркин ва чекланган муомаласи белгилаб қўйилди.
Жумладан, хавфлиликнинг I синфига кирувчи пиротехника воситалари, яъни бенгал маёқчалари, стол фонтанлари, хлопушка каби хавфли ҳудуд радиуси 0.5 метрдан ошмайдиган пиротехника буюмлари эркин муомалада бўлиши аниқ қайд этилди. Шу сабабли ҳам мазкур синфга кирувчи пиротехника буюмларини ишлаб чиқариш, уларни сақлаш, фойдаланиш ва бошқа турдаги ҳаракатлар учун ҳеч қандай тақиқ бўлмайди.
Фуқаролар ва жамоат хавфсизлигига юқори хавф манбаи ҳисобланиши сабабли хавфлиликнинг II синфига кирувчи пиротехника воситаларининг, яъни петардалар, очиқ майдонларда фойдаланишга мўлжалланган пиротехник фонтанлар каби хавфли ҳудуд радиуси 5 метргача бўлган пиротехника буюмларининг муомаласи фуқаролар ва юридик шахслар учун тўлиқ тақиқланадиган бўлди.
Хавфлиликнинг II–V синфларига кирувчи пиротехника буюмларини жисмоний ва юридик шахслар томонидан ишлаб чиқариш, тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ташиш, жўнатиш, ўтказиш, сотиб олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишга эса йўл қўйилмайди. Бироқ давлат иштирокидаги мудофаа саноати корхоналари томонидан ушбу буюмларни ишлаб чиқаришга, тайёрлашга, сақлашга, ташишга ва ўтказишга рухсат берилади.
Шу билан бирга, хавфлиликнинг III–V синфларига кирувчи пиротехника буюмларидан мушакбозлик ташкил этилиши белгиланган оммавий тадбирлар ўтказишда, хавфлиликнинг II – V синфларига кирувчи пиротехника буюмларидан саноат ва ҳарбий мақсадларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш мумкин бўлади.
Ҳужжатга кўра, пиротехника буюмларининг муомаласи устидан давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, ички ишлар ва божхона органлари томонидан амалга оширилади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда пиротехника буюмларидан ноқонуний фойдаланганлик (185/1-модда) учун белгиланган маъмурий жазо чораси кучайтирилади.
Хусусан, ушбу турдаги қонунбузарлик учун амалдаги БҲМнинг беш бараваридан йигирма бараваригача миқдордаги жарима жазоси БҲМнинг ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача оширилади.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланган.
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77330
Жамият
56481
Жамият
55674
Жамият
50731
Жамият
//
Изоҳ йўқ