Жамият
Ўзбекистонда 1 ноябрь кунлари айрим жойларда ёмғир ёғади, дея хабар қилди Ўзгидромет.
Қайд этилишича, шанба куни кечаси ва эрталаб Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида бироз ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Якшанба куни Ўзбекистон бўйлаб қуруқ ва салқин об-ҳаво сақланиб туради.
Тошкентда ҳаво ўзгарувчан бўлади. Жума куни кечаси бироз ёмғир ёғади. Шамол 3−8 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 10−12 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорат +21…+23 даража бўлади.
Шанба куни кечаси бироз ёмғир ёғиш эҳтимоли бор.
Якшанбада ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати шанба куни +16…+18 даража, якшанбада +18…+20 даража бўлади. Кечалари ҳарорат +8…+10 даража атрофида бўлади.
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
78134
Жамият
56915
Жамият
56165
Жамият
51216
Жамият
//
Изоҳ йўқ