Жамият
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон темирйўллари, Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports каби йирик компанияларга йил бошидаги хизмат таннархини камида 20 фоизгача пасайтириш вазифасини йил якунига қадар якунлаш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда транспорт вазири Илҳом Маҳкамов “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Топшириқ сўзсиз бажарилади ва харажатларни камида 20 фоизгача оптималлаштириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Ўз навбатида, мазкур корхоналар томонидан харажатларни пасайтириш бўйича 2026 йил учун ҳам вазифаларни белгилаб, бир ҳафтада алоҳида қарор қабул қиламиз”, деди вазир.
Шунингдек, корхоналар трансформацияси давом эттирилиши, уларни йирик халқаро рейтингларга киритиш ва тўғридан тўғри харидларни алоҳида аудитдан ўтказиш белгилангани таъкидлаб ўтилди.
Маҳкамов транспорт соҳасида яширин иқтисодиётга қарши курашиш масаласига ҳам тўхталди ва ўз-ўзини банд қилган ҳолда такси хизматларини амалга оширишга рухсат берилгани ижобий натижа кўрсатганини маълум қилди.
“Халқаро юк ташувларини амалга оширувчи корхоналар ўз айланма маблағларини ҳисоб рақами орқали кўрсатишлари ижобий натижа кўрсатди. Лекин ички юк ташувларида корхоналар томонидан ҳисоботларнинг тақдим этилмаслиги яширин иқтисодиётнинг бир тури бўлиб қоляпти. Бу ерда ҳам рақамлаштириш ва ҳисобот юритиш тизимини йўлга қўйиш орқали соҳани “соя”дан чиқариш имконияти яратилади”, деди транспорт вазири.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77425
Жамият
56540
Жамият
55724
Жамият
50793
Жамият
//
Изоҳ йўқ