Жамият
Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, уста кулол Худойберди Хақбердиев 76 ёшда вафот этди. У Ўзбекистон халқ рассоми Умар Журақуловнинг шогирди эди.
1968 йилдан бошлаб ёш Худойберди Хақбердиев мустақил равишда иш бошлаб, турли вилоят, республика ва хорижий кўргазмаларда қатнашиб келган.
1970 йилдан Германия, Франция, Нидерландия, Белгия, Дания, Венгрия, Полшада Ўзбекистон маданияти ва санъати кунлари доирасида ташкил этилган кўргазмаларда, шунингдек, Японияда Expo-70 кўргазмасида иштирок этган.
Уста кулолнинг мамлакатимиз амалий санъатини, айниқса, Самарқанд кулолчилик мактабини ривожлантиришдаги истеъдоди ва хизматлари катта.
Кўп йиллар давомида Самарқандда кўплаб кулолчилик усталарини етиштирди, 1997-2007 йилларда Халқ таълими бошқармаси иқтидорли болалар вилоят саройида кулолчилик бўйича устоз-мураббий бўлиб ишлади. 2003 йилда Ўзбекистон Бадиий академиясининг кумуш медали билан тақдирланган эди.
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77895
Жамият
56805
Жамият
56033
Жамият
51087
Жамият
//
Изоҳ йўқ