Ўзбекистонлик электриклар Жанубий Кореяга ишга чақирилмоқда

Сақлаш
11:11 / 31.10.2025 12 0

Workmall хусусий бандлик агентлиги ўзбекистонлик тажрибали электрикларни Жанубий Кореяда кемасозлик корхонасига ишга таклиф қилмоқда, деб хабар берди Миграция агентлигининг Телеграм’даги “Хорижда иш” эълонлар канали.

 

Иш ўринлари 50 та бўлиб, ишчилар билан доимий меҳнат шартномаси тузилади. Иш вақти ойига 264 соат бўлиб, қўшимча ҳар бир соат учун ҳақ тўланади. Ойлик маош 2 571 000 вон (1750 АҚШ доллари)га тенг. Ишчилар иш берувчи томонидан турар жой билан бепул таъминланади.

 

Номзодлар 22−35 ёш оралиғида, судланмаган бўлиши керак. Шунингдек, бакалавр ёки ундан юқори даражадаги соҳа бўйича дипломи ва ушбу йўналишда 1 йилдан ортиқ расмий иш тажрибаси бўлиши керак.

 

Номзодлар саралаш босқичидан ўтгандан сўнг ёки унгача бир-икки ойлик интенсив корейс тили курсида тилни ўрганиши лозим (Миграция агентлиги томонидан Ангрен шаҳрида бир ойлик ўқув курслари ташкил этилган).

 

Иш берувчи томонидан суғурта билан меҳнат шартномаси тақдим қилинади. Шунингдек, иш вақтида бир маҳал овқатланиш ҳам иш берувчи ҳисобидан бўлади.

 

Ҳар бир номзод Миграция агентлигининг Хорижда иш платформасида рўйхатдан ўтади. Мазкур ҳавола орқали рўйхатдан ўтилади.

 

Мурожаат учун хусусий бандлик агентлигининг телефон рақами: +99871 200 86 00

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//