 
                   
                    Сиёсат
Самарқандда таниқли рассомлар Иля ва Эмилия Кабаковларнинг «Бағрикенглик кемаси» арт лойиҳаси намойиш этилмоқда. Бу ҳақда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар берди.
Очилиш ЮНEСКО Ёшлар форуми доирасида Ўзбекистон, Қирғизистон, Миср, Саудия Арабистони, Швейцария, Буюк Британия ёш мусиқачилар концерти билан бошланган.
«Бағрикенглик кемаси» лойиҳаси илк бор 2005 йилда ўтказилган ва 20 дан ортиқ шаҳарларда амалга оширилган. Жамғарма маълумотларига кўра, Кабаковларнинг асарлари Марказий Осиёда илк бор намойиш этилмоқда. Самарқанд «Кема»си жаҳонга машҳур рассомларнинг минтақадаги биринчи иштироки бўлади.
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерованинг таъкидлашича, «Бағрикенглик кемаси» айнан болаларча беғуборлик ва эзгуликка ишонч, санъат ҳамда инсон идрокининг ҳаракатлантирувчи кучига айланиши мумкинлигини эслатади.
.jpg)
Silk Road Samarqand мажмуаси канали ҳудудида август ойида Манчестер (Буюк Британия) дурадгорлари томонидан лойиҳа пойдеворини қуриш бошланган.
Арт инсталляция елканида бутун мамлакат бўйлаб болалар яратган ва тинчлик, дўстлик ва меҳр ҳақидаги орзулар акс этган минглаб расмлар жойланган. Лойиҳада санъат мактаби ўқувчилари, Республика болалар кутубхонасининг доимий китобхонлари, Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирок этади. Улар учун Фарғона, Бухоро, Нукус ва Самарқандда қатор ижодий семинарлар ўтказилди.
«Болалар расмлари ва ҳикоялари бизни келажак ҳақида ўйлашга ундайди. Уларнинг қизиқиш ва имконсиз нарсага бўлган ишончга тўла нигоҳлари орқали „Бағрикенглик кемаси« бизни очиқлик ва ишонч туйғусини сақласак, дунё қандай бўлишини тасаввур қилишга чорлайди», – дейди рассом Эмилия Кабакова.
Иля ва Эмилия Кабаковларнинг асарлари дунё музейлари ва биенналеларида намойиш этилган. АРТНеwс журнали уларни энг машҳур ўн замонавий рассомлар қаторига киритган.
Иля ва Эмилия Кабаковлар 1988 йилдан бирга ишлай бошлаган. 2023 йил май ойида Иля вафотидан кейин Эмилия уларнинг биргаликдаги лойиҳаларини амалга оширишда давом эттирмоқда.
 
                  Маданият
Маданият
 
                  Сиёсат
 
                  Сиёсат
 
                  Сиёсат
 
                  Сиёсат
 77325
             77325
          Жамият
 56476
             56476
          Жамият
 55669
             55669
          Жамият
 50728
             50728
          Жамият
//
Изоҳ йўқ