Қурилиш вазирлиги «Янги Ўзбекистон» боғидаги стелла барельефига зарар етганига изоҳ берди

Сақлаш
17:11 / 13.01.2022 877 0

Ижтимоий тармоқларда «Янги Ўзбекистон» боғидаги «Истиқлол» стелласи барельефига зарар етгани, йўлакларда ёриқлар пайдо бўлгани ва бошқа камчиликлар акс этган суратлар тарқалганди. Ҳолат бўйича Қурилиш вазирлиги муносабат билдирди.

 

Унда айтилишича, вазирлик матбуот хизмати ходимлари «Янги Ўзбекистон боғи»да бўлиб, мавжуд ҳолатни ўрганди. Барельеф муаллифи, ҳайкалтарош Шоҳрух Ўрозовнинг вазирликка билдиришича, барельеф ҳайкалининг ҳозирги кўриниши вақтинча гипсдан тайёрланган ва стелланинг юзасига мослаб ишланган ҳайкалтарошлик иши саналади. 

 

Шу кунларда ижодий ишларни бадиий даражаси юқори бўлиши учун уни бронзага кўчириш ишлари олиб борилмоқда. Унинг маълум қилишича, барча ҳайкалтарошлик намуналари одатда дастлаб гипсдан тайёрланади. Сўнг маълум синов муддати ўтгач, бронза ёки тошларга кўчирилади.

 

Ҳозирда стелла мажмуасига ишланган барельефнинг бронза кўриниши деярли 80 фоиз тайёр ҳолатга келтирилган ва тез кунларда стелла мажмуасига олиб келиб ўрнатилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//