Жамият
Миллий статистика қўмитаси аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш қандай тартибда ўтказилишини маълум қилиб, фуқароларни фирибгарлардан огоҳлантирди.
Қайд этилишича, жараён 2 босқичда ташкил этилади:
1-босқичда 2026 йил 15-31 январь кунлари, яъни 17 кун давомида census.stat.uz сайти орқали OneID тизими ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтиш имкони яратилади.
2-босқичда 4-28 февраль кунлари “Маҳалла еттилиги” аъзолари уйма-уй юриб, планшет орқали рўйхатга олишни ташкиллаштиради.
Агентлик рўйхатга олиш фақат “Маҳалла еттилиги” аъзолари томонидан ўтказилишини ҳамда фуқаролардан ҳеч қандай СМС-код ёки пул маблағлари сўралмаслигини таъкидлади.
“Шахсий маълумотлар телефон ёки ижтимоий тармоқлар орқали сўралмайди, онлайн рўйхатдан ўтишда ягона расмий платформа орқали белгиланган муддатда рўйхатдан ўтиш саволномасини тўлдирасиз” дейилади хабарда.
Еттилик аъзолари ўз маҳалласида рўйхатга олиш тадбирини ифодаловчи махсус бейжикда бўлишади ва фақат census.stat.uz сайти орқали маълумотларни базага юборишади.
Спорт
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77443
Жамият
56555
Жамият
55738
Жамият
50809
Жамият
//
Изоҳ йўқ