Жамият
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Хусанов Азимжон Нозимжонович — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги директори лавозимига тайинланди.
У бунга қадар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, президентимиз Шавкат Мирзиёев “Касбий таълим тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон ва “Касбий таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорни имзолаган эди.
Фармонга кўра, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурида Касбий таълим агентлиги ташкил этилди. Агентлик марказий аппарати бошқарув ходимларининг чекланган штатлар сони 70 та этиб белгиланди. Ушбу штат бирликлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимидан 30 та, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидан 25 та, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Касбий кўникмалар марказининг 15 та штат бирлиги ҳисобидан шакллантирилади.
Агентлик:
техникумлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва касбий таълим соҳасини бошқаришга масъул бўлади;
касбий таълим дастурлари мазмуни, малака даражалари, ўқитишнинг минимал муддатлари, битирувчилар билимини баҳолаш мезонлари ҳамда ўқув-методик таъминотга талабларни белгилайди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан “ваучер” тизими билан қамраб олинмаган шахсларни касбга ўқитади.
Миграция агентлигининг хорижий иш берувчилар эҳтиёжидан келиб чиқиб берган буюртмалари асосида фуқароларни касбга ва хорижий тилларга ўқитади.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
77322
Жамият
56472
Жамият
55665
Жамият
50725
Жамият
//
Изоҳ йўқ