Айюбхон Камолов Наманган шаҳар ҳокими этиб тайинланди

Сақлаш
11:49 / 29.10.2025 10 0

Марказий банк раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Камолов Аюбхон Орифжонович Наманган шаҳри ҳокими этиб тайинланди.

 

Тайинлов бугун, 29 октябрь куни халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида амалга оширилди.

 

Аюбхон Камолов 1971 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 1993 йили Ленинград қишлоқ хўжалиги институтини, 2001 йили Наманган муҳандислик-педагогика институтини (сиртқи) тамомлаган.

 

Меҳнат фаолиятини 1993 йилда Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Истиқболни белгилаш ва статистика бош бошқармаси мутахассислигидан бошлаган. 1994-2017 йилларда банк ва Молия вазирлиги тизимларида турли вазифаларда ишлаган.

 

2017-2019 йилларда Молия вазирлиги Инвестиция бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2017-2019 йилларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ижрочи директори лавозимларида фаолият юритган.

2019 йил февралидан 2020 йил декабригача Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлган. 2020 йил декабридан ҳозирги тайинловга қадар Марказий банк раисининг ўринбосари лавозимида ишлаётганди.

 

Эслатиб ўтамиз, Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими Анвар Отахўжаев бир неча ой олдин коррупцияда гумонланиб қўлга олинганди. ДХХ 2 сентябрь куни берган хабарга кўра, Отахўжаев ҳокимликнинг девонхона мудири орқали 60 минг доллар олган вақтида ушланган. У кўп қаватли уй қуриш ҳуқуқини олиб бериш ва молиялаштириш эвазига шунча пул олганликда айбланяпти.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//