Сиёсат
Япония ва Доминикан давлатларининг Ўзбекистондаги янги элчилари тайинланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Telegram саҳифасида маълумот берди. Вазир Япониянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Кенжи Ҳиратанинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди.
Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги икки ва кўп томонлама ҳамкорлик кун тартиби ўзаро манфаатли ташаббуслар ҳамда лойиҳалар билан кенгайиб бормоқда, деб ёзди вазир ўзининг Telegram каналида.
Элчига мамлакатдаги дипломатик фаолиятида катта муваффақият тиланди.
Кенжи Ҳирата турли йилларда Япониянинг Перу ва Мексикадаги элчихоналарида ишлаган, Япониянинг Маямидаги бош консуллиги бош консули бўлган.
Унинг хориждаги лавозимлари БМТ ва Европа Иттифоқидаги доимий ваколатхоналарда, шунингдек, БАА ва Испаниядаги элчихоналардаги тайинловларни ўз ичига олади. У япон тилидан ташқари испан ва инглиз тилларини яхши билади.
Ҳирата Токиодаги Ҳитотсубаши университетида ҳуқуқшунослик бўйича бакалавр даражасини олган.
Доминикан Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси этиб Алехандро Ариас Сарсуэла тайинланди. Элчи Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда вазир ўзининг Telegram каналида хабар қилди.
“Биз узоқ масофага қарамай, мамлакатларимиз ўртасида барча соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилдик”, — дейди Саидов.
Вазир икки мамлакат ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш учун катта салоҳият мавжудлигини таъкидлаб, элчига Ўзбекистондаги фаолиятида муваффақият тилади.
Маълумот учун, Алехандро Ариас Сарсуэла бир вақтнинг ўзида Доминиканнинг Россия ва Қозоғистондаги элчиси ҳисобланади. Қароргоҳи Москва шаҳрида.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
77322
Жамият
56472
Жамият
55665
Жамият
50725
Жамият
//
Изоҳ йўқ