15 январдан бошлаб аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади

Сақлаш
10:19 / 28.10.2025 11 0

2026 йилнинг 15 январидан 28 февраль санасига қадар Республика бўйлаб аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирлари ўтказилади. Бу ҳақда 11 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёевга тақдим этилган аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ишларини самарали ташкил этишга оид таклифлар тақдимотида маълум қилинган эди.

 

2021 йилда аҳолини, 2022 йилда эса қишлоқ хўжалигини синов тариқасида рўйхатга олиш тадбирлари ўтказилган, бироқ тўлақонли рўйхатга олиш учун зарур омиллар ва халқаро тажрибаларни ўрганиш ҳамда тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш маълум вақтни тақозо этиши боис, бу тадбир кейинга қолдирилган. Тақдимотда халқаро тажрибадан келиб чиқиб, Жаҳон банки, ЮНФПА ва ФАО ташкилотлари иштирокида ишлаб чиқилган аҳоли ва қишлоқ хўжалигини бир вақтда рўйхатдан ўтказиш таклифи кўриб чиқилган ва Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказиш тадбирларини 2026 йил 15 январдан 28 февралга қадар ўтказиш белгиланган эди.

Рўйхатга олиш дастлабки 17 кун, яъни биринчи босқичда (15-31 январь кунлари) census.stat.uz сайти орқали, кейинги бир ой (4-28 февраль кунлари) мобайнида эса “маҳалла еттилиги” иштирокида уйма-уй юриб, планшет орқали рўйхатга олиш саволномалари тўлдирилади.

 

Саволномада жами 71 та савол бўлиб, 54 таси аҳолига, 17 таси қишлоқ хўжалигига оид.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//