Жаҳон
Туркиянинг Баликесир вилоятининг Синдирги туманида маҳаллий вақт билан соат 22:48 да 6,1 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Анадолу агентлиги хабар берди.
Туркия Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD) сайтида келтирилган маълумотларга кўра, биринчи бўлиб Истанбул ва Измирда, Мармара ва Эгей аҳоли пунктларида сезилган ер силкиниши деярли 6 км чуқурликда қайд этилган.
«Синдиргида уч бино ва бир дўкон қулаб тушди. Қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ, вайроналар остида қолганлар йўқ», дея Туркия Ички ишлар вазири Али Ерликая CNN Türk телеканалига маълумот берган.
Зилзила оқибатида 22 киши жароҳатланган, улардан 18 нафарига тиббий ёрдам кўрсатилган.
Баликесир провинциясида зилзиладан кейин яна 102 та афтершок қайд этилган.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77809
Жамият
56751
Жамият
55980
Жамият
51043
Жамият
//
Изоҳ йўқ