Жамият
Бугун, 27 октябрь куни Президент ҳузурида бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилишда жорий йилда иқтисодиётда кутилаётган натижалар ва 2026 йил учун мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар муҳокама қилинди.
.jpg)
Маълум бўлишича, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон иқтисодиёти прогноздан анча юқори суръатда – 7.6 фоизга ўсди. Саноат ҳажми 6.8 фоиз, қурилиш – 14.2 фоиз, хизматлар – 14 фоиз, қишлоқ хўжалиги – 4.1 фоизга ошди.
Олтин-валюта захиралари ўтган йилга нисбатан 35 фоизга кўпайиб, 55 миллиард долларга етди. Нуфузли халқаро рейтинг агентликлари мамлакатимиз иқтисодий истиқболларини юқори баҳоламоқда. «Fitch Ratings» илк бор мамлакатимиз суверен рейтингини бир поғонага оширган бўлса, «Moody's» ва «S&P Global» ўз кутилмасини «барқарор»дан «ижобий»га ўзгартирди.
«Энг муҳими, эришилган натижалар аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қиляпти» – деди Шавкат Мирзиёев.
Таъкидланишича, аҳоли даромадлари 18.4 фоизга, омонатлар 35.3 фоизга, ўртача иш ҳақи эса 19.2 фоизга ўсди. Сўровлар ҳам аҳоли ва бизнес ўртасида ишонч муҳити кучайганини, янги иш ўринлари ва даромад манбалари кенгаяётганини кўрсатмоқда.
Президент юқори ўсиш суръатларини йил якунигача сақлаб қолиб, ялпи ички маҳсулот ҳажмини 135 миллиард доллардан ошириш иқтисодий комплекснинг асосий вазифаси бўлишини қайд этди.
Танқидий руҳда ўтган йиғилишда, шунингдек, келгуси йил учун асосий режалар кўриб чиқилди.
.jpg)
Жумладан, мутасаддилар келгуси йилда ўсиш суръатини 6.6 фоиз даражасида таъминлаб, ялпи ички маҳсулот ҳажмини 150 миллиард доллардан ошириш, иқтисодиётга барча манбалардан камида 400 триллион сўм йўналтириш, инфляцияни 7 фоиздан ортиқ бўлмаган даражада сақлаб қолиш прогноз қилингани юзасидан ахборот берди.
Давлат раҳбари бу режаларга эришиш учун барча имконият ва шароит мавжудлигини таъкидлаб, ҳар бир вазирлик, тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари жиддий эътибор қаратиши зарур бўлган муҳим масалаларни кўрсатиб ўтди.
2026-йилги бюджет лойиҳасида асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолаётган шароитда бюджет даромадларини изчиллик билан ошириб бориш, шу билан бирга, харажатлар қисмининг самарали сарфланиши устидан қатъий назорат ўрнатиш шартлиги қайд этилди.
Шу билан бирга, стратегик тармоқларда таннархни камайтириш ва рақобатбардошликни ошириш, хусусий сектор иштирокини кенгайтириш, давлат иштирокидаги корхоналарнинг дивиденд сиёсатини тартибга солиш, субсидия ва имтиёзларнинг натижадорлигини таҳлил қилиб, самараси паст бўлганларини бекор қилиш, яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш, туман ва шаҳар бюджетларининг даромадларини кўпайтириш борасидаги ишларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан аниқ вазифалар ҳам белгилаб берилди.
Хабарга кўра, йиғилишда халқаро молия ташкилотлари маблағлари иштирокидаги лойиҳаларни жадаллаштириш, бундан буён мавжуд лойиҳаларни охирига етказибгина янги лойиҳаларга ресурс жалб қилиш тизимига ўтиш зарурлиги ҳақида ҳам сўз борди.
Вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларида тўпланган қолдиқнинг ярмини алоҳида жамғармага ўтказиш ва ушбу маблағларни мактаблар қурилишига ва тиббиётга йўналтириш топширилди.
Йиғилишда муҳокама қилинган масалалардан келиб чиқиб, 2026 йилги Давлат бюджети лойиҳасининг асосий йўналишлари белгилаб олинди.
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Сиёсат
77319
Жамият
56471
Жамият
55664
Жамият
50723
Жамият
//
Изоҳ йўқ