Маданият
Бойсун туманидаги «Бойсун баҳори» туризм мажмуасида «Лаззатли Сурхон» халқаро фестивали ташкил этилади.
Хабарга кўра, тадбир ўтказишдан мақсад Сурхон воҳасининг бой гастрономик туризм салоҳиятини намоён этиш, миллий пазандачилик анъаналарини кенг тарғиб қилиш ҳамда вилоятга сайёҳлар оқимини янада оширишдир.
Фестиваль дастурига:
▪️ Термиз шаҳри ва туманлар павильонларида миллий таомлар намойиши;
▪️ Ҳунармандчилик маҳсулотлари ва сувенирлар кўргазмаси;
▪️ «Узум сайли», «Олма сайли», «Анор сайли» каби анъанавий байрам тадбирлари;
▪️ Миллий этник ўйинлар ва мусобақалар;
▪️ ОАВ ва блогерлар учун махсус инфотур ўтказилиши режалаштирилган.
Шунингдек, фестиваль доирасидаги миллий таомлар кўргазмаларида энг маҳоратли ошпазлар ва ҳудудлар иштирок этади ҳамда қуйидаги номинациялар бўйича ғолиблар аниқланади:
▪️ «Энг яхши миллий таом»;
▪️ «Энг яхши ошпаз»;
▪️ «Энг фаол ҳудуд».
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77895
Жамият
56805
Жамият
56033
Жамият
51087
Жамият
//
Изоҳ йўқ