Жамият
Veolia Energy Toshkent шаҳар аҳолисига баъзи ҳудудлардаги кранлардан зангли сув оқаётгани бўйича тушунтириш берди.
Унга кўра, компания аҳолининг иссиқ сув ранги ўзгаргани бўйича мурожаатларини ўрганиб, иссиқлик тармоқлари ва турар жой биноларининг иссиқлик бўғинларидаги ҳолатини текширув олиб бормоқда.
Компанияга кўра, иситиш мавсуми бошланишидан олдин иссиқлик тармоқлари тайёргарлик режимига ўтказилади, бунда сув аста-секин қувурлар бўйлаб айланишни бошлайди. Бу тизимни синовдан ўтказиш ва тармоқларнинг тенг даражада қизишини таъминлаш учун зарур. Айнан шу даврда Тошкентнинг айрим туманларида иссиқ сувда жигарранг ёки зангга ўхшаш тус кузатилиши мумкин.
Шунингдек, иссиқлик тизими ишламайдиган оралиқ мавсумларда (баҳор–ёз–куз) пойтахт тармоқлари ёзги режимда фаолият юритиши таъкидланади. Бу пайтда иссиқ сув икки асосий қувурдан фақат биттаси орқали берилади, иккинчи линияда эса режалаштирилган таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Бу ишлардан сўнг айрим қувур қисмлари вақтинча сувдан бўшатилади, таъмирдан кейин эса тизим тармоқ суви билан тўлдирилиб, қувурлардаги сувлар айланма харакати йўлга қуйилади. Ишламаган давр мобайнида, айниқса юқори ҳароратда ва суюқлик ҳаракати чекланганида, сувнинг металл қувурларида ички деворлар билан табиий ўзаро таъсири кузатилади. Шу жараёнда девор юзасида юпқа занг қатлами ҳосил бўлиб, айланиш қайта йўлга қўйилгач, у қисман ювилиб, сувга жигарранг тус беради.
Бу ҳолат вақтинчалик бўлиб, тизим параметрлари барқарорлашганидан сўнг қисқа муддат ичида йўқолади.
Қайд этилишича, текширувлар жараёнида айрим уй-жойларда иссиқ сув қайтиш қувур орқали узатилгани аниқланган. Ёзда бу қувур сув айланишида қатнашмайди. Бундай уланиш иссиқ сув ҳароратининг пасайишига, сувнинг қувурларда турғун ҳолатга келишига ва металл қувурлар билан алоқа натижасида ранги ўзгаришига (занг тусининг пайдо бўлишига) олиб келади.
Аниқланган ҳолатлардан сўнг иссиқлик бўгинларидаги схемаларни тўғрилаш ва иссиқ сув тиниқлашгунча технологик сув тўкиш ишларини олиб борилиши таъкидланади.
Компания шунингдек, яшаш ҳудудидаги сув ранги ўзгарган фуқаролар компаниянинг cалл-марказига мурожаат қилш учун қуйидаги рақамларни қайд этади:
1347 ёки (71) 200 00 56 (иш кунлари)
Дам олиш кунлари тегишли ҳудуддаги «Веолиа Энергй Ташкент» туман бошқармаларига мурожаат қилиш мумкин:
Чилонзор тумани бошқармаси — (71) 278-40-12, (71) 278-40-54, (78) 129-01-34
Мирзо Улуғбек тумани бошқармаси — (71) 267-12-26, (71) 268-32-07, (78) 129-01-38, (78) 129-01-41
Мирабад тумани бошқармаси — (71) 291-80-96, (71) 299-59-60, (78) 129-01-32
Олмазор тумани бошқармаси — (78) 129-01-55
Сергели (Янги ҳаёт) тумани бошқармаси — (71) 258-09-95, (78) 129-01-53
Учтепа тумани бошқармаси — (71) 275-05-73, (78) 129-01-60
Шайхонтоҳур тумани бошқармаси — (71) 249-45-99, (78) 129-01-44
Яккасарой тумани бошқармаси — (71) 255-71-81, (78) 129-01-49
Яшнобод (Бектемир) тумани бошқармаси — (71) 296-35-02, (78) 129-01-58
Юнусобод тумани бошқармаси — (71) 221-04-12, (71) 220-42-43, (78) 129-01-46
Компания барча мурожаатлар қайд этилиб, уй-жойлар текширилишини, агар сув сифати ташқи тармоқлар таъсири билан ўзгаргани тасдиқланса, белгиланган тартибда тўловларни қайта ҳисоблаш масаласи кўриб чиқилишини таъкидлайди. Қайта ҳисоб-китоб учун асос — истеъмолчи ва компания вакили томонидан биргаликда тузилган далолатнома, унда аниқланган оғишлар ва уларнинг давомийлиги қайд этилади. Далолатнома имзолангач, у маҳаллий бошқармага топширилади ва шу асосда ҳисоб-китоб қайта амалга оширилади.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
77316
Жамият
56469
Жамият
55663
Жамият
50721
Жамият
//
Изоҳ йўқ