Жамият
Бугун Республика Маънавият ва маърифат марказида «Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштиришда давлат ва жамоат ташкилотларининг роли» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда тегишли ташкилотлар вакиллари, маънавий-маърифий соҳага масъуллар, олимлар, зиёлилар, жамоатчилик фаоллари иштирок этди.
(1).jpg)
Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, «Нуроний» жамғармаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда жамиятда маромийлик кайфиятини шакллантиришга қаратилган маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилгани маълум қилинди.
(1).jpg)
Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова идоралараро ушбу ҳамкорликнинг оилалар мустаҳкамлиги ва маҳаллаларда ижтимоий муҳит барқарорлигини таъминлашдаги аҳамиятини алоҳида таъкидлаб, масъуллар ва кенг жамоатчилик олдида турган асосий вазифалар ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди: «Бугунги чора-тадбирлар орқали биз халқимизнинг фаровон турмуш тарзини таъминлаш, қадриятларимизни асраш ва соғлом, билимли, маърифатли авлодни тарбиялашга хизмат қиладиган тизимни биргаликда яратмоқдамиз».
.jpg)
Таъкидлаш керакки, мазкур ташаббус жамиятда соғлом маънавий муҳитни мустаҳкамлаш, ортиқча исрофгарчиликнинг олдини олиш ва миллий қадриятларимизга асосланган меъёрий ҳаёт тарзини шакллантиришга хизмат қилади.
«Ушбу дастурнинг бош мақсади – тўй ва маъракаларни миллий қадриятларимизга мос равишда, ортиқча дабдабадан ҳоли ҳолда ўтказишни одатга айлантиришдир. Шу билан бирга, оилаларнинг қарздорликка ботишига йўл қўймаслик; ёшларни молиявий саводхонликка ўргатиш, тўй-маъракаларни ихчам, самимий ва мазмунли ўтказишни қўллаб-қувватлаш, маҳаллаларда «Ихчамлик бу – маданият» ғоясини кенг тарғиб этиш мақсад қилиб олинган», — деди Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоев.
.jpg)
Дастур мазмунига тўхталаркан, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов ортиқча сарф-харажат юртдошларимизда нафақат молиявий, балки руҳий босим ҳам келтириб чиқаришига ва турли муаммоларни келтириб чиқаришига эътибор қаратди.
«Айрим оилаларда йиллар давомида катта машаққатлар билан тўпланган маблағни «ном чиқариш», «обрў қозониш» мақсадида бир кунда ортиқча маросимлар, дабдабали тўйларга сарфлаб юбориш ҳолатлари кескин ортяпти. Яна бир хавотирли ҳолат, кредитни зарурат учун эмас, балки обрў ёки «одамлардан қолмаслик» учун олиш ҳолатлари одатий ҳолга айланиб қолган. Натижада ёш оилалар ҳаётининг илк йилларини қарз билан бошлайди. Бу эса нафақат иқтисодий, балки руҳий босим бўлиб, кўпинча оилавий низолар, эрта ажримлар ва бошқа кўнгилсиз ҳолатларга олиб келмоқда», — деди Отабек Ҳасанов.
(1).jpg)
Маълум қилинишича, дастур доирасидаги ишлар уч йўналишда: ташкилий, анъанавий ва рақамли тарғибот йўналишларида олиб борилади. Хусусан, фуқаролар орасида меъёрни сақлаш, исрофгарчиликдан тийилиш, шукроналик ва бағрикенглик фазилатларини тарғиб этишга қаратилган лойиҳалар амалга оширилади.
«Аллоҳ исроф қилувчиларни ёмон кўради. Шу боис ҳаммамиз бирлашиб, бу каби ҳолатларни олдини олишимиз зарур. Бу борада биринчи навбатда албатта ўзимиз намуна бўлсак, бу иллатларни бартараф эта оламиз», деди Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Шайх Нуриддин Холиқназар мавзу ҳақда фикр билдираркан.
(1).jpg)
Тадбир якунида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда чора-тадбирлар дастури имзоланди. Унга кўра, тарғибот ишларида долзарб 90 кунлик белгиланди ҳамда бирлашиб, бу қусурларга қарши маърифат билан курашишга келишиб олинди.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77314
Жамият
56468
Жамият
55662
Жамият
50720
Жамият
//
Изоҳ йўқ