Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берган шахсларга 24,1 млрд сўм мукофот тўланди

Сақлаш
15:32 / 24.10.2025 11 0

Солиқ қўмитасининг хабар қилишича, йил бошидан солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 82 мингдан ортиқ мурожаат йўлланган. Яъни 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида “Солиқ” мобил иловасининг “Солиқ ҳамкор” тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 82 857 та мурожаат келиб тушган.

 

Шундан:

  • 74 970 таси харид чеки бермаслик;

  • 3 001 таси тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик;

  • 184 таси пластик карта учун харид суммасини ошириш;

  • 4 702 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича.

 

Мурожаатларнинг 41 702 таси такрорий бўлганлиги ёки шикоят келиб тушган тадбиркорлик субъектида текширув давом этаётганлиги сабабли кўриб чиқилмаган. Ушбу мурожаатлар асосида 34 196 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 98,8 фоиз ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган.

 

Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича хабар берган фуқароларга 34 139 та ҳолат бўйича ундирилган жарима суммасидан 20 фоиз — 24,1 миллиард сўм мукофот тўланган.

 

Энг кўп мукофот пули Тошкент шаҳридан келиб тушган мурожаатчиларга берилган — 6 миллиард 20 миллион минг сўм. Энг ками эса мурожаатлар сони ҳам кам бўлган Жиззах вилояти аҳолисига тўланган — 733,5 миллион сўм.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//