Тошкент шаҳар ИИББ онлайн савдодаги фирибгарликдан огоҳ бўлишга чақирди

Сақлаш
15:30 / 24.10.2025 11 0

Тошкент шаҳар ИИББ онлайн савдоларда юз бераётган фирибгарлик ҳолатларидан oгоҳлантирди.

 

Қайд этилишича, фирибгарлар буюмини сотиб юбормоқчи бўлган фуқароларга онлайн савдога берилган эълон орқали боғланиб, унинг буюмини сотиб олмоқчилигини, бироқ бошқа вилоятда эканлиги сабабли кўришиб, маҳсулотни ололмаслигини билдиради.

 

Фирибгарлар сўралган пулни тўлашини айтиб, буюмни етказиб бериш хизмати орқали бериб юборишни сўрайди. Шундан сўнг махсус ҳавола юбориб, шу орқали банк карта рақамингизни киритиб, пулларни олиш мумкинлигини айтади.

 

Агарда фуқаро эътиборли бўлмай, маҳсулотини тез сотиш мақсадида линк орқали айтилган амални бажарса, унинг банк картасидаги пуллар ва шахсий маълумотлари ўғирланиши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//