Жамият
Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Бирлашган Араб Амирликларининг "Dubayi Taxi Company PJSC" корхонаси раҳбари Саид Амин Абдулраҳман билан музокара ўтказди.
Учрашувда Ўзбекистондан малакали ҳайдовчиларни БААда қонуний равишда муносиб иш билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Саид Амин Абдулраҳман Ўзбекистондан тажрибали ҳайдовчиларни ишга жалб қилиш жараёнини ҳуқуқий томондан қўллаб-қувватлашга, ташқи меҳнат миграцияси соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.
"Дастлабки босқичда корхонамизга 200 га яқин Ўзбекистон фуқароларини такси ҳайдовчиси сифатида ишга жалб қилиш учун имкониятимиз бор. Агар уларнинг меҳнат самарадорлиги юқори бўлса, яна қўшимча равишда 500 га яқин ўзбекистонлик такси ҳайдовчиларини ишга жалб қилиш мумкин", – деди у.
Музокаралар якунида Ўзбекистон Меҳнат агентлиги ва "Dubayi Taxi Company PJSC" корхонаси вакиллари ўртасида ушбу жабҳадаги ҳамкорликнинг кейинги босқичларини муҳокама қилишга келишиб олинди.
Жамият
Маданият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
77653
Жамият
56682
Жамият
55890
Жамият
50951
Жамият
//
Изоҳ йўқ