Ўзбекистон аҳолиси 38 миллиондан ошди

Сақлаш
09:52 / 24.10.2025 9 0

2025 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 38 069,1 минг кишини ташкил этди. 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 1,9 фоизга кўпайган.

 

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь сентябрь ойларида туғилганлар сони 664,6 минг нафарни, вафот этганлар 132,2 минг нафарни ташкил этиб, табиий ўсиш 532,4 минг кишига тенг бўлди.

 

Мамлакатимизга хорижий давлатлардан кўчиб келганлар сони 1 133 кишини ва мамлакатдан хорижга кўчиб кетганлар сони 7 585 кишини, қайд этилган никоҳлар 177,0 мингтани, никоҳдан ажралишлар 35,4 мингтани ташкил этган.

 

Ўзбекистон Республикасида доимий аҳоли сони 2025 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, 38 069,1 минг кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 713,7 минг кишига ёки 1,9 фоизга кўпайди.

 

Доимий яшаш ҳудуди бўйича шаҳар жойларда 19 396,3 минг киши (жами аҳоли сонига нисбатан 51,0 фоиз), қишлоқ жойларда эса 18 672,8 минг киши (49,0 фоиз) истиқомат қилмоқда.

 

Аёллар сони 18 896,6 минг кишини (49,6 фоиз), эркаклар эса 19 172,5 минг кишини (50,4 фоиз) ташкил этмоқда.

 

Ўзбекистон Республикасида 2025 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, 1 квадрат километрга ўртача 84,8 киши тўғри келган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 1,6 кишига ортган (2024 йил 1 октябрь ҳолатига 1 кв.км га 83,2 киши).

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

09:48 / 24.10.2025 0 41
Oʻzbekiston aholisi 38 milliondan oshdi

//