Жамият
Президентнинг фармонига кўра, Ўзбекистонда маданий мерос объектлари ва транспорт иншоотларининг зилзилабардошлигини мониторинг қилиш йўлга қўйилади.
Ҳужжатда белгиланишича, 2026 йил 1 январдан бошлаб маданий мерос объектларининг зилзилабардошлилигини мониторинг қилиш амалиёти босқичма-босқич йўлга қўйилади. Дастлабки босқичда мониторинг Самарқанд шаҳридаги Регистон мажмуаси, Бухоро шаҳридаги Дарвозахона (Арк мажмуаси), Хива шаҳрининг Ичан-қалъа мажмуасида амалга оширилади.
Тарихий ва маданий мерос объектларининг зилзилабардошлилигини мониторинг қилиш Маданий мерос агентлигининг ягона бошқарув платформаси орқали ФВВнинг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази томонидан амалга оширилади. Мониторинг ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
Транспорт иншоотлари — автомобиль ва темирйўл кўприклари ҳамда ерости ва ерусти туннелларининг зилзилабардошлилигини онлайн мониторинг қилиш амалиёти эса 2026 йил 1 мартдан босқичма-босқич йўлга қўйилади.
Онлайн мониторинг “Транспорсейсмика” платформаси орқали ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази томонидан юритилади. Мониторинг маълумотлари транспорт иншоотларидаги заифлашган нуқталарда масъул ташкилот томонидан инструментал-техник текширувни ўтказиш учун асос бўлади.
Сейсмик датчикларни сотиб олиш, транспорт иншоотларига ўрнатиш ва уни юритиш билан боғлиқ харажатлар 2026—2028 йиллар давомида юқоридаги жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
2026 йил 1 январдан бошлаб, республиканинг А-373 ва М-39 автомобиль йўлларида ва уларга туташ бўлган тоғли ҳудудларни кесиб ўтувчи темир йўлларда кўчки содир бўлиш эҳтимоли юқори бўлган ҳудудларда доимий радиолокацион космик мониторинг амалга оширилади.
У ҳар йили 1 майгача Космик тадқиқотлар агентлиги томонидан ўтказилади, унинг натижалари бўйича маълумотлар тоғ-конь саноати ва геология, фавқулодда вазиятлар, транспорт ва гидрометеорология хизматлари, маҳаллий ҳокимликларга тақдим этилади, улар томонидан аниқланган хавфнинг олдини олиш чоралари кўрилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
77313
Жамият
56467
Жамият
55661
Жамият
50719
Жамият
//
Изоҳ йўқ