Cентабрда электромобиллар савдосининг ойлик рекорди янгиланди

Сақлаш
17:36 / 23.10.2025 10 0

Ўзбекистонда енгил автомобиллар савдоси кетма-кет иккинчи ой пасаймоқда. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ)нинг Ўзбекистондаги автомобиль бозори динамикаси бўйича таҳлилида айтилади.

 

Маълумотларга кўра, cентабр ойида енгил автомобиллар савдоси 84,6 минг донани ташкил этиб, август ойига нисбатан 6,4 фоизга камайган. Энг катта пасайиш Сурхондарё ва Навоий вилоятларида, шунингдек, Тошкент шаҳрида қайд этилди. Шу билан бирга, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида савдо ҳажмларининг ўсиши кузатилди.

 

Cентабр ойида янги енгил автомобиллар сегментида фаолликнинг мавсумий тушиши кузатилиб, савдо ҳажми 15,2 фоизга камайиб, 31,9 минг донани ташкил этди.

 

Ушбу сегментда маҳаллий ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар устуворликни сақлаб қолди – уларнинг сотуви 27,4 минг донани ташкил этиб, авввалги ойга нисбатан 16,1 фоизга камайди. Хорижда ишлаб чиқарилган янги автомобиллар савдоси 4,5 минг донани ташкил этиб, август ойига нисбатан 8,9 фоизга камайди.

 

Cентабр ойида иккиламчи енгил автомобиллар бозорида 52,6 минг дона машина сотилган бўлиб, бу ўтган ойга нисбатан атиги 0,1 фоизга камдир.

 

Cентабр ойида 7,8 минг дона электромобиль сотилиб, бу август ойига нисбатан 21,6 фоизга кўпдир ва рекорд даражадаги кўрсаткич ҳисобланади.

 

2025 йилнинг 3-чорагида сотилган енгил электромобиллар сони 20,7 минг донани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,2 баробарга ўсган. Энг юқори ўсиш Тошкент шаҳри, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида кузатилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//