Сиёсат
Шавкат Мирзиёев Европа кенгаши президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляеннинг таклифига биноан 23 октябрь куни расмий ташриф билан Брюссел шаҳрига жўнаб кетди.
Президент матбуот хизматининг хабар беришича, давлат раҳбари Бельгия пойтахтида Европа Иттифоқи етакчилари билан музокаралар ўтказади. Кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш ва кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.
Ўзбекистон ва ЙИ ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланиши кўзда тутилган.
Бундан ташқари, бельгияликлар қироли Филипп ҳамда Европанинг етакчи компаниялари ва молиявий институтларининг вакиллари билан учрашувлар режалаштирилган.
Жамият
Жаҳон
Спорт
Жамият
Сиёсат
Жамият
77445
Жамият
56557
Жамият
55741
Жамият
50811
Жамият
//
Изоҳ йўқ