
Илм-фан
Қорақалпоғистондаги Султон Увайс тоғ тизмалари ҳудудида 75 миллион йил аввал яшаб ўтган динозавр суяклари топилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали хабар берди.
Таъкидланишича, топилма Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат университети олимлари ҳамда Ўзбекистон Давлат геология музейи вакилларининг қўшма изланишлари натижасида аниқланган.
Давлат геология музейи директори Аҳмаджон Аҳмадшаевнинг сўзларига кўра, ушбу динозавр Ўзбекистон ҳудудида Бўр даврида – 100-65 миллион йил аввал яшаб ўтган. Унинг умуртқа суяги, илик суяги ва катта болдир суяги аниқланган.
«Бўр даврида Ўзбекистон ҳудудида денгиз бўлган жойлар бор, қуруқ бўлган жойлар бор. Шу жойларда динозаврларнинг юрган излари, суяклари чиқиб келиши бу фанга ҳам, умуман аҳолига ҳам қизиқарли. Айниқса, ҳозир туризмни ривожлантириш учун музейлар керак, шунақа объектлар керак», – деди Аҳмадшаев.
Қайд этилишича, ҳозирда бу ерда топилган суяк қолдиқларининг айнан қайси турга мансублигини аниқлаш бўйича олимлар томонидан изланишлар давом этмоқда. Тадқиқот якунлангач, топилмалар Давлат геология музейига топширилади.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Илм-фан
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ