Натионал Геограпҳиc Хивани саёҳат қилиш учун энг яхши манзиллар рўйхатига киритди

Сақлаш
10:42 / 23.10.2025 13 0

 

Натионал Геограпҳиc журнали ўзининг анъанавий Best of the World лойиҳасининг 2026 йилга мўлжалланган рўйхатини эълон қилди. Журнал Хивани ушбу рўйхатга киритди.

 

Мақола муаллифи Италиянинг Милан, Филиппиннинг Манила, Канаданинг Ванкувер, Бразилиянинг Рио де Жанейро ва дунёнинг яна бошқа шаҳарлари қаторида Хивани ҳам алоҳида қайд этиб ўтган. Хоразмга ташриф буюриш учун сабаб сифатида у «Ипак йўли»да жойлашган шаҳарлар ичида ажралиб туришини келтирган.

 

«1990 йилдан бери ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган, геометрик нақшли кошинли ёдгорликлар, ёғоч устунли масжид ва ҳашаматли саройлар мукаммал таъмирланган «Ичан қалъа» қалъасида кунлар давомида сайр қилишингиз мумкин. Лекин Хива фақат меъморчилик ихлосмандлари борадиган жой эмас.

 

Ипак йўлидаги шаҳар – Хива курорти аквапарк ва жонли шоулар учун амфитеатрга эга, у саёҳатга чиққан оилалар учун жозибадорликни оширади. Хиванинг йиллик тадбирлар тақвимидан Хоразм анъанавий рақс шакллари байрами – «Лазги» халқаро рақс фестивали, ХИВ аср шоири, кураш чемпиони ва Хива ҳомийси шарафига номланган Паҳлавон Маҳмуд полвонлар ўйинлари, Хиванинг севимли меваси шарафига ўтказиладиган уч кунлик шовқин-суронли «Қовун сайли» фестиваллари ўрин олган», деб ёзади мақола муаллифи Софи Ибботсон.

 

У, шунингдек, 2026 йилда ишга туширилиши режалаштирилган Тошкент-Хива тезюрар поездини қайд этиб, бу туристлар учун йўлни икки баравар қисқартиришини айтган. «Сиз Тошкентдаги Чорсу бозорининг мозаика гумбазлари остида нонушта қилишингиз ва Ислом Хўжа минораси остида шивит оши ейиш учун Хивага етиб боришингиз мумкин», деб ёзади у.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//