
Жамият
Пиёда юриш инсон соғлиги учун қанчалик фойда беришини биласизми? Соғлиқни сақлаш вазирлиги кузги фойдали машғулот ҳақида маслаҳатлар тақдим этди.
Бугунги тезкор замонда узоқ вақт компьютер олдида ўтириш, смартфон ёки телевизор қаршисида вақт ўтказиш инсонлар саломатлигига салбий таъсир этмоқда.
Айниқса, камҳаракатлик туфайли кўпчилик ортиқча вазн, қон айланиш муаммолари, юрак-қон томир ва суяк-мушак тизими касалликларидан азият чекяпти. Бу глобал муаммонинг олдини олиш учун эса мутахассислар оддий машғулот — пиёда юришни тавсия этмоқда.
Тиббий нуқтаи назардан қараганда, кузнинг салқин ва ёқимли ҳавосида яёв юриш нафақат жисмоний, балки руҳий саломатликка ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
Хўш, унинг яна қандай фойдали жиҳатлари бор? Гап шундаки, инсон ўзини ҳар томонлама соғлом ҳис қилиши ва ташқи кўринишининг кўркам бўлишида ушбу машғулотнинг аҳамияти катта. Сабаби яёв юрилганда гавданинг барча мускуллари ҳаракатга келади. Қолаверса, у ички орган лар фаолиятига ҳам ижобий таъсир этади.
Натижада организмда моддалар алмашинуви яхшиланиб, юрак томирлари, шунингдек, нафас ва асаб тизими мустаҳкамланади. Эрталаб ишга кетаётган пайт пиёда юриш ҳам жуда фойдали. Бу вақтда инсон кечаси ухлаб, дам олгани сабабидан тўхтамай, 30-40 дақиқа бемалол яёв кеза олади.
Ишхонадан чарчаб чиққандан кейин ҳам имкон бўлса, автобус ёки автомашинага чиқишга шошилманг. Йўлнинг бир қисмини пиёда босинг. Чунки фаол ҳаракат одамни тинчлантиради, чарчоқни олади.
Шунингдек:
Бир кунда 4 маротаба 10 дақиқадан пиёда юришни одат қилсангиз, қон босимингиз меъёрлашади.
Тез-тез қадамлар билан кунига 120 одим ташласангиз, 15 дақиқада 100 ккал.дан халос бўласиз. Мана, сизга озишнинг арзон ва қулай усули!
Асабий иш кунининг “юк”ларидан халос бўлмоқчимисиз? Унда ҳар куни 20 дақиқа пиёда юринг. Натижа сизни хурсанд қилади.
Чекишни ташлашни истаганлар ҳам хумор тутганда 20 дақиқа пиёда юрсалар, бу хоҳиш айни шу дақиқаларда ўз-ўзидан йўқолади.
Пиёда юриш ўт пуфаги ҳамда ичакларнинг тўлқинли ҳаракатлари ошиши туфайли ўт қопида тош пайдо бўлиши ва қабзиятнинг олдини олади.
Ўтказилган тадқиқотларга кўра, доимий пиёда юрган инсонлар шамоллашни тезроқ енгиб ўтади. Сабаби у иммунитетни мустаҳкамлайди.
Таҳлилларга қараганда, ҳар куни 1 соат давомида пиёда сайр қилган кишилар юрак хасталикларига камроқ дучор бўлади. Шу билан бирга, у вегетатив асаб тизимининг ҳолатига ижобий таъсири орқали қон босимини пасайтиради, юрак фаолиятини яхшилайди. Шундай экан, доимо пиёда юришга одатланинг!
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ