Жамият
Президентнинг тегишли қарори билан Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузурида Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институти ташкил этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Институт фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:
сейсмик хавфсизликни таъминлаш ва барқарор қурилиш соҳаси бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш ва натижаларини амалиётга жорий этишни таъминлаш;
тегишли литсензия талаблари ва шартларини бажарган ҳолда шаҳарсозлик соҳасида литсензияланадиган фаолият турларининг барчасини амалга ошириш.
бошқа илмий ташкилотлар, жамғармалар, таълим муассасалари, шу жумладан, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан шартномалар тузиш орқали биргаликда илмий тадқиқотлар ўтказиш.
Муассаса ўзини ўзи молиялаштириш тамойили асосида ташкил этилади ва Кенгашлар назорати остида юритилади.
Институтга илмий унвонлар ва илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар тузиш ва ўз фаолиятига мос ихтисосликлар бўйича докторант ва мустақил изланувчиларни тайёрлаш ҳуқуқи берилади.
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77895
Жамият
56805
Жамият
56033
Жамият
51087
Жамият
//
Изоҳ йўқ