Маданият
Ички ишлар вазирлиги 30 октябрдан 14 ноябрга қадар UNESCO Бош конференциясининг 43-сессияси ўтказилиши муносабати билан Самарқандга кириш йўллари ёпилиши ҳақида огоҳлантирди.
Қайд этилишича, транзит транспорт воситалари учун айланма йўналишлар яратилган бўлиб, ҳайдовчиларга айланма йўл хариталарини кўриш имконини берувчи QR-кодли флаерлар тарқатилган.
Вазирлик шунингдек, Ўзбекистон аҳолиси ва меҳмонларини Самарқандга сафарларни имкон қадар кейинроққа қолдиришни тавсия қилган:
«Мазкур кунларда Самарқандга сафар режалаштирган бўлсангиз, имкон бўлса, ташрифни бошқа кунга қолдиринг. Бу чоралар халқаро анжуманни хавфсиз ўтказиш учун зарур».
Маълумот учун, UNESCO конференцияси 1985 йилдан буён илк бор Париждан ташқарида, Силк Роад Самарканд сайёҳлик мажмуасида оътказилади.
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77895
Жамият
56805
Жамият
56033
Жамият
51087
Жамият
//
Изоҳ йўқ