Ташкилотлар ходимларининг 831.5 млрд сўмдан ортиқ солиқ қарзи бор – Солиқ қўмитаси

Сақлаш
15:43 / 20.10.2025 9 0

Солиқ қўмитаси тақдим қилган маълумотда ташкилотлар ходимларида мол-мулк ва ер солиғи бўйича 831.5 млрд сўмдан ортиқ қарздорлик мавжудлиги айтилади.

 

Маълум бўлишича, 173 391 та ташкилотнинг 747 940 ходимида 882 939 солиқ объекти бўйича 831.5 млрд сўм (ер солиғи - 501.2 млрд сўм, мол-мулк солиғи - 330,3 млрд сўм) тўланмаган солиқ қарздорлиги бор (2025 йил 15 октябрь ҳолатига кўра).

 

Шундан:

▫️150.8 млрд сўм – бюджет ташкилотлари ходимлари;

▫️35.8 млрд сўм – нодавлат-нотижорат ташкилотлари ходимлари;

▫️644.9 млрд сўм – тижорат ташкилотлари ходимлари ҳисобига тўғри келади.

 

Тижорат ташкилотлари ходимларининг мол-мулк ва ер солиқлари бўйича қарздорлиги (соҳалар кесимида) қуйидагича:

 

▪️саноат соҳасидаги 20.8 мингта ташкилотда ишловчи 130.1 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи – 140.7 млрд сўм;

 

▪️қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасидаги 50.9 мингта ташкилотда ишловчи 88,8 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи – 138.6 млрд сўм;

 

▪️савдо соҳасидаги 41.3 мингта ташкилотда ишловчи 71.6 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи – 116 млрд сўм;

 

▪️қурилиш соҳасидаги 10.1 мингта ташкилотда ишловчи 58,6 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи – 90.3 млрд сўм;

 

▪️ташиш ва сақлаш соҳасидаги 5.4 мингта ташкилотда ишловчи 33.2 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи – 30.6 млрд сўм;

 

▪️яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасидаги 9.2 мингта ташкилотда ишловчи 16.5 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи – 28.5 млрд сўм;

 

▪️соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги 4.3 мингта ташкилотда ишловчи 10.4 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи – 11.7 млрд сўм;

 

▪️ахборот ва алоқа соҳасидаги 2.2 мингта ташкилотда ишловчи 9.6 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи – 8.7 млрд сўм;

 

▪️бошқа фаолият турлари соҳасидаги 16.8 мингта ташкилотда ишловчи 65.4 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи – 79.8 млрд сўм.

 

Ходимлари энг кўп солиқ тўлаши лозим бўлган ташкилотлар – ТОП-3:

▪️ «Темирйўлларинфратузилма» АЖ – 4 млрд сўм;

▪️ «Олмалиқ Конь-металлургия комбинати» АЖ – 3.3 млрд сўм;

▪️ «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ – 3.3 млрд сўм.

 


Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//