Лувр музейига ўғри тушди. Жиноят 7 дақиқа ичида содир бўлди

Сақлаш
12:40 / 20.10.2025 7 0

19 октябрь куни тонгда номаълум шахслар гуруҳи Луврда ўғриликни содир этди. Жиноятчилар 9 та қимматбаҳо заргарлик буюмларини ўғирлаб, қочишга муваффақ бўлган, деб ёзади Медуза нашри.

 

Ўғрилар музей деразасига кўтарилган автокран

 

Инцидиент маҳаллий вақт билан соат 9:30 атрофида, музей очилганидан кўп ўтмай содир бўлган. Le Parisien нашрига кўра, жиноятчиларнинг тўрт нафари музейга иккита TMax скутерида Сена томондан келган. Автокран ёрдамида (у жойда ҳозир қурилиш ишлари олиб борилмоқда) музей ойналаридан бирига кўтарилган ўғрилар ойнани синдириб, Аппалон галереяси – музейнинг француз монархлари хазиналари жойлашган қисмига кирган.

 

Аппалон галереяси

 

Жиноятчилар француз императорларига тегишли тўққизта буюм – заргарлик буюмлари тўплами, идишлар (сервиз), маржонлар, сирғалар, иккита тож ва тўғноғич (брошь)ни ўғирлаган. Ҳукумат ҳозирча ўғирланган нарсалар рўйхати ва уларнинг қиймати ҳақида эълон қилмади. Франция Маданият вазири Рашида Дати ўғирланган буюмларни фақат “бебаҳо” эканини таъкидлади.

 

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким зарар кўрмаган.

 

Биз видео-ёзувни кўрдик: улар ҳеч кимга ташланмади, 4 дақиқа ичида хотиржам кириб, ойналарни синдириб, буюмларни олди ва кетди. Ҳеч қандай зўравонликсиз, ўта мукаммал”, дейди Дати.

 

Ўғриликдан кўп ўтмай, Лувр яқинида жиноятчилар томонидан ўғирланган императрица Евгения тожи топилади. Ушбу тож 1855 йилда Халқаро кўргазма учун тайёрланиб, у 1354 та бриллиант, 56 та зумрад тошини ўзида жамлаган. Рашида Дати қўшимча маълумотларга тўхталмай, фақат ёдгорлик “бузилгани”ни айтади. Вазирга кўра, ўғрилар қочаётган вақтида тожни тушириб қўйган бўлиши мумкин.

 

Императрица Евгения тожи

 

Le Parisien бир неча соат ўтиб яна бир ўғирланган буюм пайдо топилганини маълум қилган. У қандай буюмлиги очиқланмаган, ҳукумат иккинчи топилма ҳақидаги маълумотни тасдиқламаган.

 

Музейнинг узоқ йиллик экскурсиячисининг Le Parisien нашрига маълум қилишича, Евгения тожи Аппалон галереясининг ойнаси яқинидаги ойнавандда турар эди. Маржон ва тиара (тиллақош) бўлса иккинчи ойнавандда жойлашган. Ойнадан учинчи бўлиб турган ойнаванддан дунёдаги энг машҳур ва қиммат Регент олмоси жой олган. Барчасидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ўғрилар бу олмосгача етиб боришга улгурмаган.

 

Ўғрилар синдириб кирган ойна

 

Кейинчалик мамлакатнинг Ички ишлар вазири Лоран Нуньес айтиб беришича, ўғрилик 7 дақиқа давомида содир этилган. Le Parisien нашри қайд этишича, полиция воқеа жойидан силлиқловчи ускуна, газ горелкаси, бензин, қўлқоплар, рация ва кўрпа, шунингдек, ўғрилар ўзини ишчи сифатида ифодалаш учун фойдаланган сариқ нимчаларни аниқлаган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//