Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати пасая бошлайди

Сақлаш
12:08 / 17.10.2025 20 0

“Ўзгидромет” прогнозларига кўра, 18 октябрь, шанба куни шимоли-ғарбдан нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади.

 

Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари аста-секин пасаяди ва 18 октябрда 21-26 даражани, шимолда 15-20 даражани; 19 октябрда 28-23 даражани, шимолда 13-18 даражани ташкил этади. Ҳаво ҳарорати кечалари 6-11 даражагача, шимолда 3-8 даража илиққача пасаяди.

 

Дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат 18 октябрь куни кечга томон Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 19 октябрда тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.

 

Тошкентда ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати шанба куни 23-25 даража, якшанба куни 19-21 даража бўлади. Кечалари ҳарорат аста-секин 8-10 даражагача пасаяди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//