Жамият
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда автобуслар учун алоҳида ажратилган йўлаклар инфратузилмасини барпо этиш бўйича янгиланган режаларини тақдим этди.
Ҳокимнинг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида умумий узунлиги қарийб 51 км бўлган 10 та йўналишда BRT (Бус Rapid Transit) тизими яратилишини маълум қилди (эски тақдимотда 57,5 км эди).
Олдинги тақдимотда кўрсатилган Кичик ҳалқа автомобиль йўли ва Паркент кўчалари ўрнига Алишер Навоий ва Беруний кўчалари қўшилган (бу кўчалар бу тизим биринчи бўлиб жорий этилган Шота Руставели кўчасининг давоми ҳисобланади).
Давлат раҳбарига тақдим этилган лойиҳага кўра, 2030 йилгача қуйидаги кўчаларда BRT тизими қурилади:
Шота Руставели (5,1 км),
Шаҳрисабз (3,2 км),
Амир Темур (5,7 км),
Янги Сергели (5,3 км),
Махтумқули (1,3 км),
Мирзо Улуғбек – Феруза – Юзработ (10,4 км),
Лутфий ва Муқимий (5,9 км),
Нурафшон (3,7 км),
Қоратош – Кўкча Дарвоза (4 км),
Алишер Навоий – Беруний (6 км).
Ушбу ишларни амалга ошириш учун 126 млн доллар (эски тақдимотда 110 млн доллар эди) сарфлаш кўзда тутилмоқда.
Автобусларнинг ўртача тезлиги 18 км/соатдан 23 км/соатгача ошиши, интерваллар эса 20 дан 8–10 дақиқагача қисқариши кутилмоқда.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77315
Жамият
56468
Жамият
55662
Жамият
50720
Жамият
//
Изоҳ йўқ