Маданият
Ўзбекистонда мусиқа терапия соҳасини ривожлантириш мақсадида «Ўзбекистон мусиқа терапия ассоциацияси» жамоат бирлашмаси ташкил этилади. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.
Ташаббус Юнус Ражабий номидаги Ўзбекистон миллий мусиқа санъати институти (ЎзММСИ) томонидан илгари сурилган бўлиб, бу институт ректори в.б. Элдор Шерманов ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раиси Камолиддин Ишанхўжаев ўртасидаги учрашув чоғида муҳокама қилинган эди.
Мулоқотда мусиқа терапияси йўналишининг ижтимоий-маданий аҳамияти, уни ривожлантиришнинг амалий механизмлари ҳамда нодавлат сектор билан ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган.
ЎзММСИда «Ўзбекистонда мусиқа терапия соҳасини ривожлантириш ва унинг замонавий тиббиётдаги ўрни» мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилди. Тадбир доирасида «Ўзбекистон мусиқа терапия ассоциацияси» жамоат бирлашмаси ташкил этилиши эълон қилинди.
Семинарда ассоциациянинг устави, бошқарув тизими ва назорат-тафтиш комиссиялари тасдиқланди. Ташкилот мусиқа терапияси йўналишида фаолият юритаётган мутахассисларни бирлаштириш, уларнинг касбий ривожини қўллаб-қувватлаш ҳамда соҳага оид илмий-тадқиқотларни ривожлантиришга хизмат қилади.
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77895
Жамият
56805
Жамият
56033
Жамият
51087
Жамият
//
Изоҳ йўқ