Самарқандда “Халқ ва армия бир тану – бир жон” шиори остида маърифий тадбир ўтказилди

Сақлаш
15:39 / 13.01.2022 936 0

Самарқанддаги Марказий ҳарбий округ Маданият ва маърифат марказида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Халқ ва армия бир тану – бир жон” шиори остида ижодий-маърифий тадбир ташкил этилди.

  

 

Ҳарбийлар, жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршид Очилов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши аъзоси Нодир Жонузоқ, мазкур кенгашнинг вилоятдаги аъзолари – сенатор Фармон Тошев, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Тошпўлат Тугалов, таниқли шоир, истеъфодаги подполковник Абдураззоқ Обрўй қатнашиб, ҳарбий хизматчиларни Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги муносабати билан самимий табриклади.

 

Тадбирда ҳарбийлар Нодир Жонузоқ ва Тошпўлат Тугаловнинг Ватан ва китоб ҳақидаги шеърлари, Абдураззоқ Обрўйнинг ичакузди ҳангомаларидан баҳраманд бўлишди. Ижодкорлар томонидан мазкур тадбирда фаол қатнашган ҳарбийлар ва кичик сержантлар тайёрлаш мактаби кутубхонасига бадиий китоблар совға қилинди.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//