
Жамият
Наманган вилоятидан ўтган Қамчиқ довонида туризм маскани барпо этилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, водийни пойтахт билан боғлайдиган довоннинг Наманган вилоятидан ўтган қисмида замонавий дор йўли ва дам олиш мажмуаси қурилади. Лойиҳа 90 гектар майдонни қамраб олади, ва уни Австриянинг Doppelmayr/Garaventa гуруҳи амалга оширади.
13 октябрь куни Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Doppelmayr/Garaventa гуруҳи вакиллари – Жоханнес Триебник, Валерий Яшин, Евгений Купринни қабул қилиб, лойиҳанинг аҳамияти ва амалга ошириладиган қурилиш объектларини муҳокама қилган. Хабарда қайд этилишича, мазкур лойиҳани Наманганнинг йирик тадбиркорларидан бири — Aisha group компанияси раҳбари Жобирхон Камалитдинов молиялаштирмоқда.
Doppelmayr/Garaventa guruhi — Австрия ва Швейсарияда ташкил топган, канатли йўллар, гондолалар, лифтлар, йўловчи ва материал ташиш системалари ишлаб чиқарувчи йирик компаниялар гуруҳи. Гуруҳ турли технологиялар, системалар ва хизматлар бўйича етарлича кенг портфелга эга. Компания дунё бўйлаб 96 та мамлакатда 15 мингдан ортиқ канат йўлларини лойиҳалаштирган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ