Жамият
Энди “Янги Давр” хусусий мактаби ўқувчилари учун Хонзодабегим Жамолова номидаги стипендия берилади. Марҳума Хонзодабегим Жамолова спортдаги фаолияти давомида бир қатор ютуқларга эришган. Карате бўйича ИИ дан қора белбоғ соҳибаси, Жит Кун До бўйича халқаро турнирлар ғолиби. Халқаро тоифадаги ҳакам ҳамда халқаро спорт лойиҳалари таржимони бўлган.
У спортдан ташқари ижод билан ҳам фаол шуғулланган. Унинг “Бахт тонги” номли шеърий тўплами Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан чоп этилган.
Хонзодабегим Жамолова Ўзбекистон хотин-қизларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Республика Лидер қизлар фестивали”ни ташкил қилган. Унинг ташаббуси билан 2019-йилда Ўзбекистонда илк бор Халқаро спорт саммити (International Sport Summit Tashkent-2019) ўтказилган.
Хонзодабегим рус, инглиз, араб, турк ва корейс тилларида сўзлаша олган.
Маълумот учун: Хонзодабегим 2021-йил 22 ёшида вафот этган.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Маданият
77584
Жамият
56638
Жамият
55839
Жамият
50903
Жамият
//
Изоҳ йўқ