Жаҳон
Черногория ҳукумати Ўзбекистон, Арманистон ва Миср фуқаролари учун вақтинчалик визасиз режимни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Вазирлар маҳкамаси маълум қилган.
Ушбу чора Европа иттифоқига қўшилиш бўйича 2027 йилгача бўлган ислоҳатлар дастури доирасида қабул қилинган.
"Ўзгартиришлар юқорида қайд этилган мамлакатлар фуқаролари учун вақтинчалик визасиз режим бўйича аввалги қарорларни тўхтатиб қўяди. Бу билан Черногория Европа иттифоқига кириш бўйича қатъийлиги бўйича далолат беради", дейилади ҳукумат баёнотида.
Черногория шу билан бирга, Науру аҳолиси учун 90 кунлик визасиз режимни жорий қилди.
Мамлакат ЕИга кириш бўйича 2008 йил декабрь ойи ўрталарида ариза берган. Икки йил ўтгач Брюссель унга номзод давлат мақомини берган. 2012 йилда эса ЕИ ва Подгорица (Черногория пойтахти) мамлакатнинг ЕИга қўшилиши бўйича музокараларни бошлаган.
Спорт
Илм-фан
Жамият
Маданият
Жамият
Илм-фан
78121
Жамият
56911
Жамият
56158
Жамият
51209
Жамият
//
Изоҳ йўқ